Ўзбекистон Гидрометеорология хабарига кўра, бугун, 28 март кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. Ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° илиқни ташкил этади.
Пойтахтимизда кундузи ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-15° илиқ атрофида бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор.Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.






