АсосийJinoyat

Сурхондарёда фермер “Амузанг” каналининг қирғоғидаги ер майдонини сотаётган вақтда ушланди

'Сурхондарёда  фермер “Амузанг” каналининг қирғоғидаги ер майдонини сотаётган вақтда ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “С.С.” фермер хўжалиги раҳбари Ч.Ў. фуқаро М.га “Амузанг” каналининг қирғоқ бўйи муҳофаза ҳудудига қарашли 50 сотих ер майдонини 75 млн сўм эвазига уй-жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ишонтириб, олдиндан 35 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ч.Ў.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар