АсосийJamiyat

Сирдарёдаги ёнғин чиққан ўрмонда 150 гектарга яқин майдон ёниб кетган

'Сирдарёдаги ёнғин чиққан ўрмонда 150 гектарга яқин майдон ёниб кетган'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги "Қолгансир" ўрмон-ов хўжалиги ерлари сунъий равишда ёқиб юборилаётганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалган эди.   

Маълум қилинишича, ҳолат Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан жойига чиқиб ўрганилган. 

Жорий йил 19 март куни "Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги" майдонининг 147,2 гектар майдонида ёнғин содир бўлган. Қаттиқ ёмғир ёғганлиги сабабли ёнғин  ўша куннинг ўзида ўчган.  

Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят Ички ишлар бўлими томонидан ёнғин чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар