Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 29 март, кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6-11° илиқгача пасаяди.
Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6-8° илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқ бўлади.






