Миср Араб Республикасида 25 март куни “The Digital Path: New Directions in Education” 17-Жаҳон Таълим Саммити ўз ишини бошлаган эди.
Саммитда халқ таълими соҳасида янги ташаббусларни ва чет эл тажрибасини ўрганиш мақсадида Инновация, технология ва стратегия маркази бош директори Абдували Ҳайдаров делегация аъзоси сифатида иштирок этди.
Жаҳон Таълим Саммити ҳар йили дунёнинг турли давлатларида таълим йўналиши бўйича ўтказиладиган нуфузли тадбирлардан бири ҳисобланади. Саммит доирасида халқаро, жумладан Pearson, Egyptian Knowledge Bank, Educational Research Centre, International Arab Baccalaureate, Egyptian Scholastic Test, Discovery Education, Promethean, Innovera, GL Education and Teacher Created Materiales каби ташкилотларининг экспертлари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Тадбирнинг сўнгги кунида, ўзбек делегацияси вакилларининг York Press ташкилоти раҳбари ва масъуллари билан иккинчи давра учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар таълимни бошқариш тизимини ривожлантириш, электрон дарсликлар яратиш имкониятлари ва баҳолаш тизимини йўлга қўйиш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар. Хорижий томоннинг таклифига кўра, Абдували Ҳайдаров maktab.uz va kitob.uz платформалари ишлашини виртуал тарзда намойиш этди.
Платформалар имкониятлари экспертлар томонидан юқори баҳоланди.
Учрашув якунида York Press, Sayegh Companies va IAB компанияларининг Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.






