АсосийЖАМИЯТ

М34 йўлидаги Гулистон шаҳрига кириб келувчи асосий «мост» ёмғир сабаб жиддий шикастланди

Ижтимоий тармоқларда сурункали ёғингарчилик оқибатида М34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўл...

'М34 йўлидаги Гулистон шаҳрига кириб келувчи асосий «мост» ёмғир сабаб жиддий шикастланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда сурункали ёғингарчилик оқибатида М34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлининг 117 км.да жойлашган йўл ўтказгичга шикаст етганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.

Шундан сўнг, Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мутахассислари воқеа жойига етиб боришиб, ушбу ҳолатни зудлик билан бартараф этишди, дея хабар берди Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати 
"Ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган сергак фуқароларимизга миннатдорчилик билдириб қоламиз", - дейилади хабарда. 

Мавзуга доир:

Бухорода ёққан кучли ёмғир кўчаларни сувга тўлдирмоқда(видео)


Самарқандда аҳоли хонадонлари, ҳовлилар ва ички кўчаларда ёмғир сувларининг тошиши кузатилмоқда

    Бошқа янгиликлар