АсосийЖАМИЯТ

Ёмғир оқибатлари: Пахтачида янги қурилган кўприк бузилиб кетди, қатор йўллар ёпилган (фото)

2021 йил 28-март куни Республикамиз бўйлаб кучли ёмғир ёғиши оқибати Пахтачи туманининг ас...

'Ёмғир оқибатлари: Пахтачида янги қурилган кўприк бузилиб кетди, қатор йўллар ёпилган (фото)'ning rasmi

2021 йил 28-март куни Республикамиз бўйлаб кучли ёмғир ёғиши оқибати Пахтачи туманининг асосий кўчаларидан бири 4 К 560 "Болтали - Боғолони - Зиёвуддин" автомобиль йўлининг 12-13 кмлари оралиғидаги зовур кўприги катта талофат кўрди.  Бу ҳақда Пахтачи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, шу сабабли ушбу кўприкдан автомобиллар, ҳамда пиёдаларнинг ҳам ўтиши ТАҚИҚЛАНАДИ.  

Бундан ташқари:  

-4 Р 185 "М-37 автомобиль йўлидан Қарнабота қишлоғига кириш";  

-4 Н 533 "Хумор-Пўлатчи-Жағалбой";  

-4 Р 52 ва 4 К 561 "Қуйибоқ Пахта заводи-Шағал заводига кириш"  автомобиль йўллари ҳам табиий офатдан зарар кўрганлиги сабабли ёпилганлиги ҳам маълум қилинди.

Шундан сўнг, Пахтачи туманининг сел келган ҳудудларида табиий офат кўламини кенгаймаслик чора-тадбирлари кўрилди.

Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов ва барча сектор раҳбарлари ташкилотчилиги, Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Ф.Ражабов, Нарпай ирригация тизими бошқармаси бошлиғи  А.Зиёдуллаев, туман ҳокими ўринбосари Ғ.Абсановлар Пахтачи туман ирригация бўлими бошлиғи Ф.Номозовларнинг биргаликдаги сайи-ҳаракатлари туфайли Пахтачи тумани бўйича бугунги сел сувлари бартараф этилди.

Мавзуга доир:

Бухорода ёққан кучли ёмғир кўчаларни сувга тўлдирмоқда(видео)
Самарқандда аҳоли хонадонлари, ҳовлилар ва ички кўчаларда ёмғир сувларининг тошиши кузатилмоқда

М34 йўлидаги Гулистон шаҳрига кириб келувчи асосий «мост» ёмғир сабаб жиддий шикастланди
 

 

 

    Бошқа янгиликлар