АсосийJamiyat

Самарқандда голланд печидан сизиб чиққан ис газидан 4 киши заҳарланиб, вафот этди

'Самарқандда голланд печидан сизиб чиққан ис газидан 4 киши заҳарланиб, вафот этди'ning rasmi

Жорий йил 28 март куни соат тахминан 11:00 ларда Самарқанд шаҳри М.Шайхзода МФЙ, Лахутий кўчаси 31-уйда вақтинча яшовчи 5 нафар фуқаролар хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи) дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланганлар. Бу ҳақда Самарқанд вилоят прокуратураси хабар бермоқда. 

Натижада, 4 нафар фуқаро вафот этиб, 1 нафари эса кучли заҳарланиш аломатлари билан РШТТЁИАМ Самарқанд филиалига ётқизилган.

 Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 Азиз юртдошлар, барчангизни газдан заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда юзага келиш омилларини бартараф этиш тадбирларида огоҳлик ва фаолликка чақирамиз.

    Бошқа янгиликлар