АсосийJamiyat

Йўловчиларнинг таклифи билан Тошкентдан Бухорога қатнайдиган поезднинг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди

'Йўловчиларнинг таклифи билан Тошкентдан Бухорога қатнайдиган поезднинг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди'ning rasmi

2021 йил 5 апрелидан бошлаб, "Тошкент – Бухоро – Тошкент" йўналишида ҳаракатланувчи 10/9-сонли “Шарқ” поездининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу йўналишдаги поезднинг ҳаракат жадвалига киритилаётган ўзгартиришларда йўловчиларнинг таклиф ва мурожаатлари инобатга олинган. 

Унга кўра, 5-авпрелдан "Тошкент – Бухоро" йўналишида қатновчи 10-сонли поезди соат 09:00 да "Тошкент-Марказий" темир йўл вокзалидан, "Бухоро – Тошкент" йўналишида ҳаракатланувчи 9-сонли поезди 16:08 да "Бухоро" темир йўл вокзалидан жўнайди.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар