АсосийJamiyat

Самарқандда топилган шер боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди (видео)

'Самарқандда топилган шер боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди (видео)'ning rasmi

Шу йилнинг 27 март куни ижтимоий тармоқларда “Тезкор. Самарқанд йўлларида шер боласини топиб олишибди. Шер боласи ҳозирча кимга тегишли эканлиги номаълумлиги айтилмоқда” номли видео тарқалганди. 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хабар беришича, шер боласи ветеринария ва хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

1 ёшда деб тахмин қилинаётган шер боласининг аҳволи яхши бўлиб, боғ ходимлари томонидан парвариш қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар