Ғузор тумани “Совбоғ” МФЙда яшовчи П.М ва Ғузор тумани “Буюк Карвон йўли” МФЙда яшовчи Х.Н.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқала тумани “Сарабий” МФЙда яшовчи А.А ва олий маълумотга эга бўлишни истаган жами 13 нафар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни “Қарши инфокоммуникация” нодавлат институтига ўқишга қабул қилиш ҳамда олий маълумотга эга бўлишгани ҳақида диплом беришни ваъда қилиб, фуқаролардан алдов йўли билан жами 18.100 АҚШ доллар пулларни олиб, ўзларининг бу жиноий ҳаракатларини яшириш мақсадида уларга қалбаки диплом ва “Талабалик гувоҳнома”лари тайёрлаб беришган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Мазкур холат юзасидан Ўз.Р ЖКнинг 168-м 4-қ “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.