АсосийJamiyat

Венгрия Бош вазири Тошкентга етиб келди. Виктор Орбан Ўзбекистонга ташрифини Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйишдан бошлади

'Венгрия  Бош вазири Тошкентга етиб келди.  Виктор Орбан Ўзбекистонга ташрифини Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйишдан бошлади'ning rasmi

29 март куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг Венгрия делегацияси пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига йўл олди.

Мамлакатимиз бош майдони халқимиз озодлигининг, аждодларимиз асрлар давомида орзиқиб кутган ва муттасил интилиб яшаган, бугунги авлодларга насиб этган энг улуғ, энг азиз неъмат бўлмиш истиқлолимизнинг муқаддас рамзидир. Шу боис, бу муаззам майдонга хорижий расмий делегацияларнинг ташриф буюриши эзгу анъанага айланган.

Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Меҳмонларга Мустақиллик майдоннинг мазмун-моҳияти, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди. Виктор Орбан бу мажмуа ўзбек халқини истиқлол руҳидан куч олиб, янада улкан марралар сари интилишида ўзига хос маёқ бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг Венгрия делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Бошқа янгиликлар