Эпизотик касалликлар мавжуд эмаслиги тўғрисида ижобий хулоса бериш эвазига пора талаб қилган Тошкент вилояти “СЭС” бўлим мудирлари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилояти бошқармаси бўлим мудири Х.Ф. “X.D.” хусусий корхонасига қарашли Ўртачирчиқ туманида жойлашган ер майдонидан олинган намуналар бўйича эпизотик касалликлар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 800 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувларига асосан тадбир давом эттирилганда, бошқарманинг юқумли касалликларга хулоса беришга масъул бўлими мудири Р.Х. Х.Ф.дан 400 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ф. ва Р.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






