Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Чаросхон Ўктамбоева Aмерика Қўшма Штатларининг бир нечта университетларига ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда "Yangi O'zbekiston — LIVE" маълум қилди.
Шунингдек, у "UMBC Scholarship Committee" ning Retriever Academic Award мукофоти совриндори бўлиб, умумий ҳисобда 48 минг АҚШ доллари миқдоридаги грантни қўлга киритди.