АсосийJamiyat

“Астана дипломатик клуби”нинг ишбилармон вакиллари Тошкент вилоятига ташриф буюрди

'“Астана дипломатик клуби”нинг ишбилармон вакиллари Тошкент вилоятига ташриф буюрди'ning rasmi

Ангрен шаҳрида Қозоғистоннинг “Астана дипломатик клуби” ОО делегацияси ишбилармон доира вакиллари ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси, вилоят Туризм Департаменти мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

photo_2021-03-29_15-35-32.jpg
photo_2021-03-29_15-34-53.jpg
photo_2021-03-29_15-46-01.jpg

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад - Тошкент вилояти ҳудудида Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, савдо иқтисодий соҳаларда самарали ҳамкорлик алоқаларини олиб боришдан иборат.

photo_2021-03-29_15-46-12.jpg

 

photo_2021-03-29_15-46-10.jpg

Тадбир доирасида Қозоғистоннинг етакчи инвесторлари ва блогерлари Ангрен Эркин иқтисодий зонаси лойиҳаси доирасида фаолият юритаётган “Lux Granit” саноат корхонасида бўлдилар ва унинг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

    Бошқа янгиликлар