“2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан:
➖ давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;
➖ эҳтиёжманд оилалар қизлари учун “ижтимоий лифт” тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини икки баробарга ошириш кўзда тутилган.
Шунингдек, 2021/2022 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат буюртмаси параметрлари:
а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
кундузги таълим шаклига – 115 343 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 36 211 нафар;
кечки таълим шаклига – 6 325 нафар;
б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 914 нафар;
в) нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрлари 56 нафар этиб тасдиқланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилиши мумкин.
Лойиҳа 10 апрелга қадар муҳокама қилинади.






