АсосийЖИНОЯТ

Бекободда эр-хотинни "шантаж" қилган 15 ёшли қиз қўлга олинди

Эр ва хотинга нисбатан "шантаж" қилган вояга етмаган қизалоқ, пул олаётган вақтида қўлга о...

'Бекободда эр-хотинни "шантаж" қилган 15 ёшли қиз қўлга олинди'ning rasmi

Эр ва хотинга нисбатан "шантаж" қилган вояга етмаган қизалоқ, пул олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

25 март куни Бекобод шаҳар ИИБ бошлиғи номига фуқаро 36 ёшли Муҳаммадориф Г., ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғининг муқаддам фойдаланган абонент рақамидан номаълум аёл қўнғироқ қилиб, турмуш ўртоғи Шаҳло В., билан унга тегишли сир сақланиши лозим бўлган ўзаро сурат ва видеоёзувларни интернет ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 5.000.000  сўм пул беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб,  Бекобод шаҳар 14-даҳаси ҳудудидаги “Зиёда” тўйхонаси яқинида такси ҳайдовчиси орқали бериб юборилган 500 АҚШ долларни номаълум аёл товламачилик йўли билан  олаётганида ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, ундан 500 АҚШ доллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 9-синф ўқувчиси 15 ёшли Маржона Х.,содир этганлиги аниқланиб, у Шаҳло в.,га тегишли бўлган абонент рақамни сотиб олиб, ушбу рақамга “Telegram messenger” очиб, эски хотираларни тиклаши натижасида ўзга шахсларнинг фото ва видеосуратларини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган Маржона Х., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

    Бошқа янгиликлар