АсосийЖАМИЯТ

Бугун фақат икки вилоятда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудинин...

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво озгариб туради, эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11°илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг 1600 м дан юқори бўлган ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ- 3° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар