АсосийJamiyat

Бугун Тошкентнинг иккита туманида ичимлик суви ўчирилади

'Бугун Тошкентнинг иккита туманида ичимлик суви ўчирилади'ning rasmi

Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги “Дўстлик” ва “Чароғон” маҳаллаларида янги тармоққа ўтиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ичимлик суви вақтинча тўхтатилиши ҳақида маълум қилди.

 Унга кўра, ушбу маҳаллаларда жойлашган 1-кўп қаватли уйдан 13-кўп қаватли уйгача, шунингдек, “Монтессори таълим” хусусий МТТда ва “Туризм ва бизнес касб-ҳунар” коллежида 30 март соат 9:00 дан 22:00 га қадар сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Вақтинча ичимлик суви таъминоти тўхтатилади

Шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси 91-уй орқа томонидаги ичимлик сув тармоғи ёпқичини  алмаштирилиш ишлари олиб борилади. Шу мунсабат қуйида келтирилган манзилларда 30 март соат:  10:00 дан   23:00 га қадар сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

- Мирзо Улуғбек кўчаси

Кўп қаватли 89, 90, 91 - уйлар

- Яланғоч мавзеси

Кўп қаватли 12, 13, 14, 15, 17, 18, 19, 20, 30 - уйлар

 

    Бошқа янгиликлар