Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Шахрух Шарахметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Маълумот ўрнида:
Шахрух Шарахметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисод, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Ўз фаолиятини Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси вазифасидан бошлаган Ш.Шарахметов турли йилларда Иқтисодиёт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси каби нуфузли ташкилотларда масъул лавозимларда меҳнат қилди. Ш.Шарахметов Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланишидан аввал Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг аввалги раиси Шарипов Нажмиддинходжа Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар бўлгани ҳақида хабар берган эдик.






