Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қонунчилик палатаси қошида Парламент ахборот маркази ташкил этилди.
Парламент ахборот марказининг мақсад ва вазифалари кенг жамоатчилик томонидан келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида шакллантирилди.
Марказ Парламентда қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли кенг қатламига етказиш, депутатларнинг жамоатчилик билан ўзаро алоқаларини замонавий медиа технологияларини қўллаган ҳолда янги босқичга олиб чиқиш ва ижтимоий тармоқларда фаоллигини таъминлаш каби мақсад-вазифаларни амалга оширади.






