АсосийJamiyat

Фарғона прокуратураси ходимининг қабулига келган аёлларни "йўқотиш" ҳақидаги буйруқ кимга тегишли эканлиги маълум қилинди

'Фарғона прокуратураси ходимининг қабулига келган аёлларни "йўқотиш" ҳақидаги буйруқ кимга тегишли эканлиги маълум қилинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят прокуратураси ходимининг прокуратурага нажот истаб келган фуқароларни "йўқотиш" ҳақида топшириқ берганлиги аудиоси тарқалган эди.

Вилоят прокуратурасининг расмий баёнотига кўра, ушбу аудоёзувда вилоят прокуратураси биносига бириктирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг ўзаро суҳбати қайд қилинган бўлиб, ушбу жараёнда прокуратура ходимлари иштирок этмаган.

Маълум қилинишича, ҳозирда Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Шу ўринда, Фарғона вилоят прокуратурасида фуқароларнинг қабули Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонуни талаблари асосида йўлга қўйилганлиги маълум қилинган.

 

    Бошқа янгиликлар