Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрида ЙПХ ходими Ф.Сайхаматов томонидан ҳайдовчи О.Машрапов бошқарувидаги автомобиль тўхтатилгани, ходим ҳайдовчига қоидабузарлик содир этганлигини айтгани, лекин, ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирмасдан йўлида давом этишига рухсат берганлиги ҳолати акс этган
Ушбу видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилган. Текширув хулосасига кўра, хизмати давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ф.Сайхаматовга ҳамда қўл остидаги ходимлар устида кунлик ва идоравий назоратни етарли даражада олиб бормаганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ махсус дивизион командири Дж.Мўминовга "Ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилиши бўйича хулоса қабул қилинди.