АсосийDunyo

Туркияда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда. Рамазонда оммавий ифторлик ва саҳарликлар тақиқланди

'Туркияда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда. Рамазонда оммавий ифторлик ва саҳарликлар тақиқланди'ning rasmi

Туркия Республикасида коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдўғон томонидан қуйидаги янги чекловлар эълон  қилинди:

  • ️ҳафта давомида 5 кун соат 21:00 дан 05:00 гача тунги комендантлик соати;

 

Қизил вилоятларда, шу жумладан Истанбул шаҳрида ҳам, шанба ва якшанба кунлари комендантлик соатига амал қилинади.

  • ️ умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан ва бошқалар) вилоят рангидан қатъи назар, 50 фоиз бандлик билан ишлайди;

 

  •  уйга етказиб бериш хизмати дам олиш кунлари амалга оширилади.

 

Рамазон ойида (2021 йил 13 апрель - 12 май) учун янги чеклов чоралари:

  • ️ Туркиянинг барча вилоятларида ҳафта охири комендантлик соати (шанба ва якшанба);

 

  •  умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан ва бошқалар) фақат етказиб бериш учун ишлайди;

 

  •  Рамазонда оммавий ифторлик ва саҳарликлар тақиқланади.

    Бошқа янгиликлар