АсосийJamiyat

Тошкентда Венгрия университети филиали очилади

'Тошкентда Венгрия университети филиали  очилади'ning rasmi

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари икки давлат муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтариш вазифаларини муҳокама қилишгани ҳақида хабар берган эдик. 

Музокаралар давомида 2021 йилда Тошкентда Дебрецен университети иш бошлаши маълум қилинди. 

Бундан ташқари, 2021-2022 ўқув йилида ўзбекистонлик талабалар учун Венгриядаги олий ўқув юртларида 100 дан ортиқ грант ажратилиши қайд этилди.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни модернизация қилиш, жумладан, қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида Венгрия тажрибасини татбиқ этиш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда Венгриядан юқори малакали экспертлар гуруҳи Ўзбекистонга келди.

Бошқа янгиликлар