АсосийJamiyat

Ўзбекистонда хусусий клиникаларга COVID-19 га қарши эмлаш ўтказишга рухсат бериладими? Нурмат Отабеков жавоб берди

'Ўзбекистонда хусусий клиникаларга COVID-19 га қарши эмлаш ўтказишга рухсат бериладими? Нурмат Отабеков жавоб берди'ning rasmi

Ўзбекистонда нодавлат тиббиёт муассасаларига ҳам коронавирус инфекциясига қарши пулли эмлашни амалга оширишига рухсат берилади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков “Ўзбекистон 24”га берган интервюсида маълум қилди.

“Касаллик хавфли бўлганлар рўйхатига киритилмаган кишилар учун пуллик эмлаш режали эмлаш мажбурияти бўлмаган нодавлат эмлаш пунктлари ва тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади. Табиийки, ҳар бир ҳолатда санитария-эпидемиология таъминоти хизматининг ҳудудий марказлари томонидан ташкилотларнинг ваксинасия қилиш талабларига қай даражада жавоб беришини инобатга олган ҳолда махсус рухсатнома берилади”, — деган Нурмат Отабеков.

Нурмат Отабеков биринчи навбатда коронавирусга чалинган беморларни даволашга ихтисослашган муассасалар, тез тиббий ёрдам, шошилинч тиббий ёрдам тизими, юқумли касалликлар шифохонаси, коронавирусга лаборатория ташхиси билан шуғулланадиган ходимлар ва амбулатория, поликлиника хизмати ходимлари эмланишини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистонда оммавий эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланади.

Бошқа янгиликлар