АсосийSport

Роналду - «Реал» тарихидаги энг яхши футболчи — Муҳаммад Салоҳ

'Роналду - «Реал» тарихидаги энг яхши футболчи — Муҳаммад Салоҳ'ning rasmi

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «Реал»га қарши ўйин олдидан Мадрид клуби ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«2017/2018 йилги ЕЧЛ финалида «Реал»га қарши ўйиндан кейин биз Чемпионлар лигаси ва Премьер-лига ғолиблигини қўлга киритдик. Биз чемпионмиз, ўша мағлубиятдан кейин кўп нарса ўзгарди, биз кучайдик. 

«Реал» эса ўша финалдан кейин таркибда кўплаб йўқотишларга учради. Криштиану Роналду Мадридни тарк этди. Уни «Реал» тарихидаги энг яхши футболчи деб биламан. Улар Азарни ўз сафларига қўшиб олишди, аммо Эден ҳали жароҳатлардан кейин ўзига кела олгани йўқ. 

Шунга қарамай, бу жамоа чоракфиналгача келдими, демак жамоа ҳали ҳам турнирдаги энг кучли клублардан бири деб айтиш мумкин.

Ҳозирги «Реал» биз финалга мағлуб бўлган «Реал»дан кучлими? Билмадим, қайси бири кучли эканлигини айта олмайман. Шуниси аниқки, ҳозирги жамоа чоракфиналга тайёр ва бу турнир ғолиблиги учун даъвогарлардан бири», - дея Салоҳнинг сўзларини келтирмоқда Marca.

Маълумот учун, «Реал» ва «Ливерпуль» ўртасидаги ЕЧЛ чоракфинали доирасидаги дастлабки ўйин 6 апрель куни Мадридда, 14 апрелда эса Ливерпулда ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар