АсосийJamiyat

Отабек Шукуров ўз ҳисобидан 150 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилотини очди

'Отабек Шукуров ўз ҳисобидан 150 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилотини очди'ning rasmi

Қарши шаҳрида "Cheerful kids" деб номланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Бугун Қарши шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуровнинг шахсий маблағлари ҳисобига қурилган "Cheerful kids" деб номланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди. БААнинг "Шаржа" клуби ўйинчиси мазкур иншоотни қуриш учун 500 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритди.

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев ҳам иштирок этди.

Таъкидлаш керак, боғчада барча шароитлар яратилган бўлиб, алоҳида овқатланиш хонаси, спорт зал ва ёзги футбол майдончаси ҳам ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда, бу ерда болажонлар кичик ёшлигидан спортга ошно бўлиб улғайишлари учун барча имкониятлар муҳайё қилинган.

    Бошқа янгиликлар