Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 31 мартда кундуз куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқ атрофида бўлиши сақланиб туради.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво 10-12° илиқгача исийди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат кундуз куни 2° совуқ-3° илиқни ташкил этади.






