АсосийJamiyat

Автомобил йўлларидан фойдаланиш бўйича янги корхоналар ташкил этилади

'Автомобил йўлларидан фойдаланиш бўйича янги корхоналар ташкил этилади'ning rasmi

“Хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини таъмирлаш ва сақлаш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Минтақавий автомобил йўлларини янада ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • минтақавий автомобил йўлларининг мавжуд тармоғи сақланишини мувофиқлаштириш, уларнинг юқори транспорт-фойдаланиш даражасида бўлишини таъминлаш;
  • ҳудудларнинг замонавий йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
  • мавжуд минтақавий автомобил йўлларини қайта тиклаш бўйича таъмирлаш ишларини олиб бориш орқали йўл тармоғи хавфсизлигини таъминлаш;
  • минтақавий автомобил йўлларини сақлаш (эксплуатация қилиш) хусусиятлари оширилишини ҳисобга олган ҳолда, йўл қурилиш материалларини ишлаб чиқаришнинг замонавий технологиялари ва йўл қопламаларини таъмирлашнинг инновацион усулларини жорий этиш;
  • минтақавий автомобил йўлларини таъмирлаш ва сақлаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни малакали мутахассислар, муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминлаш;
  • минтақавий автомобил йўлларини таъмирлаш ва сақлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг республика шаҳарлари ва туманларидаги Ободонлаштириш бошқармалари таркибида “Минтақавий автомобил йўлларидан фойдаланиш” унитар корхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ минтақавий автомобил йўлларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва жорий таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш корхоналарнинг асосий вазифаси этиб белгиланади.

Минтақавий автомобил йўлларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва жорий таъмирлаш ишларининг молиялаштириш манбалари этиб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобил йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланади.

    Бошқа янгиликлар