23 март куни фуқаро А.З. Учкўприк тумани ЙҲХГ инспектори Р.Ш.га мурожаат қилиб, ўзининг бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини маст ҳолатда бошқарганлиги учун расмийлаштирилган маъмурий баённомани судга юбормаслик ва ўзининг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан, ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, ИЖҚКД Учкўприк тумани бўлими ҳамда вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро А.З. Учкўприк тумани ЙҲХГ инспектори Р.Ш.га туман ЙҲХГ маъмурий биносида 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Учкўприк тумани прокуратурасига юборилди.






