АсосийJinoyat

Хусусий корхонанинг 1 млрд сўмлик дори воситаларини талон-торож қилган мудир қўлга олинди

'Хусусий корхонанинг 1 млрд сўмлик дори воситаларини талон-торож қилган мудир қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, фуқаро Қ.Х. “J” хусусий корхонасининг омборхона мудири вазифасида ишлаган даврида ўзининг моддий  жавобгарлигида бўлган жами 1 млрд сўмлик дори воситалари камомадига йўл қўйиб, корхонанинг жуда кўп миқдордаги мулкини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар