АсосийJamiyat

Наманганда аёл ўзи ва икки фарзандини дарёга ташлашга уринди

'Наманганда аёл ўзи ва икки фарзандини дарёга ташлашга уринди'ning rasmi

Жорий йилнинг 28 март куни соат 09.30ларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида  яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро А.Ш. икки нафар (6 ва 3 ёшдаги) фарзандларини Мингбулоқ туманидан оқиб ўтувчи “Сирдарё” дарёси устида жойлашган кўприкдан ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда Миллий гвардия Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, аёл ушбу ҳудудда хизмат ўтаётган Қўриқлаш бошқармаси 2-Алоҳида отряд  ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Ҳолат юзасидан, Тўрақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимият вакиллари ва оила аъзоларига хабар берилган. Ҳозирда туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар