АсосийJamiyat

Коронавирусга чалинган талабалар ҳақида маълумотлар беркилаётгани айтилмоқда. Асл вазият қандай?

'Коронавирусга чалинган талабалар ҳақида маълумотлар беркилаётгани айтилмоқда. Асл вазият қандай?'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева СOVID-19 билан боғлиқ аҳоли саволларига жавоб қайтарди.

Тармоқларда олий таълим муассасаларида коронавирусга чалинган талабалар учраётгани, аммо бу ҳақида маълумот ошкор қилмаётгани айтилмоқда. Бугунги кунда олий таълим муассасаларида вазият қандай?

— Ҳар бир Олий таълим муассасаларида касалликни эрта ташхислаш ва биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда даволаш учун махсус изоляторлар ва блоклар шакллантирилган. Талабаларни таълим олиш жараёнларида махсус фильтрлар, тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалар билан қўлларни ишлов бериш, ниқобларни тақиш ва масофани сақлаш бўйича доимий назорат олиб борилади. Бунинг учун, Олий таълим муассаларида махсус тиббиёт ходимлари бириктирилган.

 Бугунги кундаги ҳолат ҳақидаги маълумотлар ошкора, ҳозирда бир неча олий таълим муассасалари  2 ҳафталик онлайн ўқиш жараёнига ўтишаётгани тўғрисида ОАВларда доимий маълумотлар ёритилиб борилмоқда. Яъни ҳар бир ОТМларда коронавирусдан ҳимояланиш бўйича карантин қоидалари ва тадбирларини доимий равишда назорати олиб борилмоқда. Кейинчалик ҳам бирор янги ҳолат аниқланса, ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда аниқ ёритилиб борилади, дея изоҳ берди масъул. 

    Бошқа янгиликлар