Бухоро шаҳрида “Hyatt Regency” бренди остида 5 юлдузли меҳмонхона 2021 йилнинг IV чорагида ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Бухоро вилоят туризмни ривожлантириш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Лойиҳа ташаббускори “Metric Ventures” МЧЖ бўлиб, умумий қиймати 14 млн. AҚШ долларини ташкил этади.
Меҳмонхона, 224 та хона ва 450 та ўриндан иборат.
Меҳмонхона жами 7 қаватдан иборат бўлиб, ҳозирда 7 та қаватининг барчаси қуриб битказилган. Aйни вақтда бу ерда хоналарга бўлиш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумут ўрнида: Бугун 31 март Тошкентда Metric Ventures МЧЖ ва Hyatt International бренди ўртасида шартнома имзолаш маросими ўтказилмоқда. Унда Metric Ventures МЧЖ томонидан қурилаётган замонавий 5 юлдузли меҳмонхонанинг “Hyatt Regency” бренди остида фаолият юритилиши борасида шартнома имзоланади.






