Мирзачўл туманида даврий нашрлар обунаси учун ўтказилган пул маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.
Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Халқ таълими бўлими ва “H.Y.” МЧЖ мансабдор шахслари олдиндан тил бириктириб, жамият ҳисоб-рақамига 2020-2021 йиллардаги даврий нашрларга обуна бўлиш учун ўтказилган 192 млн сўмни таҳририятларга ўтказмасдан, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






