1

"200 дан зиёд зўравонлик ва бузғунчилик изоҳлари мавжуд бўлган 54 та сайт ва постлар". АОКА хулосаларини тайёрламоқда

ЖАМИЯТ 31.03.2021, 18:48
Теглар: АОКА
"200 дан зиёд зўравонлик ва бузғунчилик изоҳлари мавжуд бўлган 54 та сайт ва постлар". АОКА хулосаларини тайёрламоқда

Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда бесоқолбозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиққандан сўнг жамиятда юзага келган бир қатор тартибсизликлар фонида ижтимой тармоқлардаги  ЛГБТ ва бошқа шу каби номақбул оқимлар фаолиятини билиб-билмасдан тарғиб қилиш, ноқонуний кўча юришларига чорлашни тўхтатиш бўйича расмий хабарномалар юборди ва ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. 

"Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, сўз  эркинлиги, фикр юритиш ва уни мустақил ифодалаш барқарор ривожланиб, жамиятда кун-сайин фикрлар, қарашлар хилма-хиллиги ўзгариб бормоқда.

Сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муҳим йўналишлардаги турли саволлар, шу жумладан нозик масалалар ҳам жамият иштирокида очиқ-ошкора муҳокама қилинмоқда.

Сўнгги кунларда интернет тармоғидаги ахборот майдонида аҳолисининг қарийб 94 фоизи мусулмон бўлган Ўзбекистонда ЛГБТ ғояларини тарғиб қилаётган Миразиз Базаровнинг ноқонуний чақирувлари оқибатида жамоатчилик, хусусан бошқа блогер ва интернет фойдаланувчилари томонидан кескин эътирозлар, таҳдидлар юзага келмоқда.

Агентлик мазкур ҳолатларни аввалдан тартибга солиш мақсадида Facebook ва Telegram ахборот ресурсларида 200 дан зиёд ўлдириш, зўравонлик ишлатиш таҳдидлари ёзилган постлар ҳамда изоҳлар мавжуд бўлган 54 та веб-сайтлар, веб-саҳифалар маъмурлари, блогерларга ЛГБТ ва бошқа шу каби номақбул оқимлар фаолиятини билиб-билмасдан тарғиб қилиш, ноқонуний кўча юришларига чорлашни тўхтатиш бўйича расмий хабарномалар юборди.

Бундан ташқари, М.Базаровнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқий баҳо берувчи Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг алоҳида хулосаси тайёрланди.

Шунингдек, жамият ҳамда интернет фаоллари, айрим блогер ва журналистларнинг ҳолат юзасидан ўз позициялари билдирилган хулосалари шакллантирилмоқда.

Мазкур хулосалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонунчиликка зид ҳолатларни бартараф этиш юзасидан чоралар қўллашда фойдаланиш учун юборилади.

Агентлик барча блогерлар ва ижтимоий тармоқлар фаолларидан жамият орасида адоват қўзғатувчи, турли хил нопок ғояларни илгари сурадиган  материал ва постларни тарқатишдан тийилишни сўрайди.

Зеро, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда фуқаролар орасига низо солиш, зўравонликка чақириш, ғазабга келтириш ва тартибсизликларни уюштириш билан шуғулланиб, ғайриқонуний ҳаракатларни содир этганлар белгиланган тартибда жазога тортилади",–дейилади АОКА баёнотида.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 28 март куни пойтахтнинг "Амир Темур хиёбони"да бесоқолбозларга қарши провакацион митинг ўтказилганди.

Шарҳлар

АОКА директори Асаджон Ходжаев Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти этиб сайланди

16.08.2021, 16:46

Бугун АОКАда Ўзбекистон кикбоксинг ассоциациясининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Унда ассоциация раҳбарлари, Ижрои қўмитаси аъзолари, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган.Конференцияда кикбоксинг спорт тури шу йилнинг...
АОКА Андижонда журналистларнинг калтакланиши юзасидан расмий баёнот берди

08.06.2021, 18:08

Куни кеча Андижонда журналистлар калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Андижонда журналистларнинг калтакланиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди. Баёнотда айтилишича, бугун Ахборот...
2021 йил 1-чорагида 9 нафар судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатилган

05.05.2021, 17:54

Олий суд мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида  2021 йил 1-чорагида судьяларга нисбатан қўзғатилган интизомий иш бўйича маълумот берди:️«Бугунги кунда тизимда 401 та суд фаолият...
АОКА номидан ноқонуний фойдаланган сайт раҳбарияти огоҳлантирилди

28.04.2021, 18:20

Taftish.uz веб-сайти мухбирлари Н. А. ҳамда Ҳ. С. фаолиятлари давомида давлат байроғи фонига “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Taftish.uz ахборот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1