АсосийDunyo

Германия AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди

'Германия AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди'ning rasmi

Берлин ҳукумати AstraZeneca вакцинасини эҳтиёт чораси сифатида қўллашни яна тўхтатди, шаҳар маъмурлари эксперт тавсияларини кутмоқдалар. Бу ҳақда Риа Новости хабар қилди. 

Аввалроқ, Берлиннинг Charité ва Vivantes клиникалари 55 ёшдан кичик аёлларни AstraZeneca билан эмлашни тўхтатиб қўйгани маълум бўлганди.

"Биз AstraZeneca вакцинаси билан 60 ёшгача бўлган одамларни - жинсидан қатъи назар, эмламасликка қарор қилдик. Бу эҳтиёткорлик чораси”, деди Калайчи матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, Берлин бир кун ичида эмлаш бўйича доимий комиссия ва институт мутахассисларининг AstraZeneca бўйича ўз тавсияларини беришини кутмоқда.

Мюнхен ҳукумати эҳтиёт чораси сифатида 60 ёшгача бўлган одамларни AstraZenecaга қарши эмлашни тўхтатишга қарор қилди, деб хабар беради шаҳар сайти. Аввало, бу эмлаш маркази ва ISAR клиникасида режалаштирилган эмлашларга тегишли.

Аввалроқ Европа Дори-дармон Агентлиги Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатларида AstraZeneca вакцинасини олган ва кейинчалик тромбоэмболик асоратларни бошдан кечирган беморлар билан боғлиқ ҳодисаларни текшираётганини эълон қилган эди. Бир қатор Европа давлатлари, жумладан Австрия, Эстония, Литва, Латвия, Люксембург, Дания, Болгария, Норвегия, Исландия, Словения, Кипр, Италия, Франция, Германия ва Испания AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди. Кейинчалик Европа Дори-дармон Агентлиги препаратни қўллашни давом эттириш бўйича тавсиялар берди, шундан сўнг бир қатор мамлакатлар у билан эмлашни қайта бошлашди.

    Бошқа янгиликлар