АсосийJamiyat

Юртимизда коронавирус қайд этилиш кўрсаткичи 83 минг нафардан ошди

'Юртимизда коронавирус қайд этилиш кўрсаткичи 83 минг нафардан ошди'ning rasmi

2021 йил 31 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83050 (+181) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 11 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 18 нафари Тошкент вилоятида,
  • 127 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 630 нафарга eтди.️ 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1285 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Бошқа янгиликлар