АсосийJamiyat

Мирзо Улуғбек туманида 3та янги маҳалла ташкил этилади

'Мирзо Улуғбек туманида 3та янги маҳалла ташкил этилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимининг “Мирзо Улуғбек туманидаги айрим маҳаллаларни бўлиш ҳисобига янги маҳалла ташкил этиш, ном бериш ҳамда уларнинг чегараларини ўзгартириш ва белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унга кўра, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигининг “Мирзо Улуғбек туманидаги айрим маҳаллаларни бўлиш ҳисобига янги маҳалла ташкил этиш, ном бериш ҳамда уларнинг чегараларини ўзгартириш ва белгилаш тўғрисида”ги таклифлари маъқулланади.

Хусусан, Мирзо Улуғбек туманидаги “Камолот”, “Олмачи” ва “Оққўрғон” маҳаллаларининг бўлиниши ҳисобига “Янги Камолот”, “Янги Олмачи” ва “Ойдин” маҳаллалари ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар