АсосийJinoyat

Андижонда танишининг суратини тарқатган қиз эндиликда суд олдида жавоб беради

'Андижонда танишининг суратини тарқатган қиз эндиликда суд олдида жавоб беради'ning rasmi

Марҳамат тумани ИИБ бошлиғи номига фуқаро 25 ёшли Назокат Т., ариза билан мурожаат қилиб, таниши 25 ёшли Мохирахон Т., уни  шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш мақсадида унинг сурати устига гўёки “Назокат 50 000 сўм эвазига фоҳишалик билан шуғулланади” деган мазмунда ёзув, телефон рақами кўрсатилган суратни “Telegram” ижтимоий тармоғининг 1200 нафар обуначиси бўлган гуруҳга жойлаб, тарқатиб юбориши натижасида унинг шаъни ва қадр қимматини камситган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мохирахон Т., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “г” банди (Туҳмат, яъни ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда била туриб шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш ) билан жиноят иши қўзғатилиб, айб эълон қилинган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши тегишли тартибда туман судига юборилган.

    Бошқа янгиликлар