Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари лавозимига Отабек Назиров тайинланди.
Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу Жамғарма рақобатбардош маҳаллий компанияларга инвестициялар киритиш, шунингдек, хусусий маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро фойдали шериклик муносабатларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.
Отабек Назиров 2018 йилда инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимида, кейинчалик Халқ таълими вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2019 йилнинг январь ойидан буён Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган.






