АсосийJamiyat

Қоракўлда кредитни тезроқ чиқариб бериш учун банк бошқарувчисига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга тушди

'Қоракўлда кредитни тезроқ чиқариб бериш учун банк бошқарувчисига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга тушди'ning rasmi

2021 йилнинг 25 март куни Қоракўл тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги ўтказган тезкор тадбири давомида, Қоракўл тумани Мироб маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган В.П. “Агробанк” Қоракўл филиали бошқарувчисига кредит маблағларини тезроқ чиқариб бериш эвазига 100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.  Бу ҳақда ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан В.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 211-моддаси (пора бериш)1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар