АсосийDunyo

Ўзбекистонга қўшни давлатларда нохуш эпидемик вазият кузатилмоқда. Қозоғистонда бир кунда касалланганлар 2 минг нафардан ортган

'Ўзбекистонга қўшни давлатларда нохуш эпидемик вазият кузатилмоқда. Қозоғистонда бир кунда касалланганлар 2 минг нафардан ортган'ning rasmi

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида хабар берилди.  

Дунё бўйича ушбу касалликка 219 давлатда, жами 129 миллион 470 минг киши чалинди. Бугунгача ушбу касалликдан 2 миллион 828 минг 137 киши оламдан ўтди.  

Касаллик энг кўп тарқалган давлат — АҚШда кунлик статистика 68 756тани ташкил этиб, жами касалланганлар 131 миллиондан ошди. Шунингдек, Бразилия, Ҳиндистон, Россия Федерациясида ҳам касаллик ҳамон юқори даражада сақланиб қолмоқда.

️Кеча, 31 март куни дунё бўйича касалланганлар сони 639 минг 599 нафарни ташкил қилди. Афсуски, 12 минг 249 нафар киши касаллиқ оқибатида вафот этди.  

Қўшни давлатларда ҳам нохуш эпидемик вазият кузатилмоқда. Масалан, Қозоғистонда бир кунда касалланганлар 2 минг нафардан ортган бўлса, Қирғизистонда 98 кишини ташкил қилди.

    Бошқа янгиликлар