АсосийJamiyat

Муборак туманида фуқароларга сохта суғурта полисларини тақдим қилинганлиги фош этилди

'Муборак туманида фуқароларга сохта суғурта полисларини тақдим қилинганлиги фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.П. жамиятнинг Муборак туман бўлими андеррайтери вазифасида ишлаган даврида, компьютердан фойдаланган ҳолда 20 нафар фуқарога қалбаки суғурта полисларини бериб, гуёки уларнинг мол-мулкини суғурта қилиб, суғурта бадали сифатида 36,7 млн сўм ундирганлиги аниқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар