1

Президент 3 та йўналиш бўйича соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари олдига савол қўйди

ЖАМИЯТ 01.04.2021, 18:38
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Президент 3 та йўналиш бўйича соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари олдига савол қўйди

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтган йил ноябрь ойида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Президент 3 та йўналиш бўйича соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари олдига савол қўйди.

1. Жорий этилган янги тизим бўйича тиббий харита шакллантирилгани, аҳолининг хавф гуруҳларига бўлингани нимани кўрсатиб берди?

2. Маҳаллалар кесимида тиббиёт бригадалари шакллантирилиб, аҳоли билан манзилли ишлаш бошландими ва бундан нечта фуқаро миннатдор бўлди?

3. Тиббиёт муассасаларида қайси хизмат пулли, қайси бепул бўлди?

Президент раҳбарлар бу вазифаларни тўлиқ тушуниб етмаётганини, айнан шунинг учун ҳам 6 ойда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда 37 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ишдан олинганини айтди. Раҳбарларнинг дунёқараши ўзгармас экан, бу рўйхат яна давом этиши мумкин.

"Одамлар тиббий хизмат сифатидан норози. Соҳада “Темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтари каби масалани ичига кириб, мунтазам шуғулланмасак, ислоҳотлар натижасини халқимиз сезмайди. ...Пандемия бизга шуни ўргатди: ҳар бир вилоятда дори-дармонларнинг нархи ошиб кетмаслиги учун ўзининг 3-6 ойлик захираси бўлиши керак",–деди Президент.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1