АсосийJamiyat

Республика Хирургия марказига мурожаат қилган 900 нафардан ортиқ беморга операция ўтказиш рад этилган

'Республика Хирургия марказига мурожаат қилган 900 нафардан ортиқ беморга операция ўтказиш рад этилган'ning rasmi

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилди. 

"Ўтган йили биргина Хирургия марказига мурожаат қилган 900 нафардан ортиқ беморга донорлар яқин қариндоши бўлмагани учун операцияни ўтказиш рад этилган. Шунинг учун ҳам кўпчилик фуқароларимиз хорижда ушбу операцияни ўтказишга мажбур бўляпти.

Олий Мажлис палаталари 1 ой муддатда инсон аъзолари трансплантациясининг қонуний асосларини яратиши керак", таъкидлади Президент. 

Шунингдек, давлат раҳбари ордер орқали даволаниш тизимига ҳам эътибор қаратди. 

"84 минг бемор ордер орқали даволанишга муҳтож, бироқ атиги 51 минг нафари (61 фоиз) бепул ордер билан таъминланган. Бу йил ажратиладиган маблағ 1,5 бараварга кўпайтирилиб, қўшимча 80 миллиард сўм ажратилади, яъни жами 250 миллиард сўмга етказилади", - деди давлат раҳбари.

 

    Бошқа янгиликлар