Қашқадарё вилояти Қамаши тумани “Баландчайла” МФЙ ҳудудида сектор раҳбарлари, масъул идора раҳбарлари ва ташкилот вакилларининг халқ олдидаги ҳисоботи бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев туманда қурилиши мўлжалланган кўпқаватли арзон уй-жойларни ажратишда биринчи навбатда жамоатчилик вакиллари, оқсоқоллар билан маслаҳатлашиб уйларни ҳақиқий эгасига беришни, бўлмаса бу уйларни қандай ўйинлар асосида берилишини, Қарши шаҳрида қурилган уй-жойларни янги келганида кимларга берилгани ва яна ўзининг ташаббуси билан ҳақиқий эгаларига топширилганини мисол тариқасида келтириб ўтди.
"Қашқадарёга янги тайинланган пайтим Қарши шаҳрида қурилган арзон уй-жойларни эгаларини суриштирганимда, 92 та хонадондан 23 тасини ҳокимиятни ишчилари олган бўлиб чиққан. Барчасини чақириб, шармандасини чиқариб, оддий фуқароларга олиб берганмиз", - деди вилоят ҳокими.






