АсосийJamiyat

"Чилонзорда 20 минг ортиқча вазнли аҳоли аниқланган". Президент танқид қилди

'"Чилонзорда 20 минг ортиқча вазнли аҳоли аниқланган". Президент танқид қилди'ning rasmi

Президентимиз раислигида соғлиқни сақлаш йўналишидаги ислоҳотларнинг бориши, бу борада ҳаётга татбиқ этилган янги тизим мазмун-моҳияти, коронавирус пандемияси билан боғлиқ бугунги вазият, амалга ошириш зарур бўлган чора-тадбирларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида айрим ҳудудлар бўйича аҳолининг саломатлик ҳолати ҳақида маълумотлар айтилди.  

Хусусан, Боёвут туманида 31 минг аҳоли (43 фоиз) ўзини соғлом деб билсада, ортиқча вазн, нотўғри овқатланиш, зарарли одатлар ҳисобига юрак-қон томир, диабет, ўпка касалликларига чалинишга эҳтимоли юқори экани аниқланган.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида ташкил этилган 145 та “Тиббиёт бригадаси” томонидан 51 та маҳаллада 231 минг аҳоли (туманда 258 минг аҳоли истиқомат қилади) хатловдан ўтказилганда 20 минг нафар ортиқча вазнли аҳоли аниқланган. Ваҳоланки, муқаддам бор-йўғи 1 минг 200 нафар ортиқча вазнли фуқаро рўйхатда турган. Туманда эндокрин касалликлар олдинги 7 мингтадан 13,5 мингтага ошган.

    Бошқа янгиликлар