АсосийJamiyat

“Меҳрибонлик” уйлари битирувчиларига берилаётган турар жойларнинг ҳаммаси ҳам талаб даражасида эмас – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

'“Меҳрибонлик” уйлари битирувчиларига берилаётган турар жойларнинг ҳаммаси ҳам талаб даражасида эмас – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати хабар беришича, бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова 2020 йилда унинг бошчилигида олиб борилган мониторинг ташрифлари ҳамда бола ҳуқуқлари бўйича юборилган мурожаатлар таҳлили “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларини турар жой билан таъминланиши борасида камчиликлар борлигини қайд этди.

Олинган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига 610 нафари турар жой билан таъминланган, 578 нафар эса бугунги кунда ҳам турар жойга мухтож бўлиб турибди.

Бундан ташқари, 2020 йил давомида, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари томонидан Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига турар-жой берилмаганлиги ёки берилган турар жойлар уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги борасида 20 га яқин мурожаат келиб тушган.

Қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга асосан берилаётган турар жой бўш, алоҳида, қулай ва шинам бўлиши, белгиланган санитария ва техник меъёрларга, қонун ҳужжатларининг бошқа талабларига жавоб бериши лозимлиги ҳам белгиланган, бироқ кўп ҳолатларда ушбу норма талаблари бузулиши кузатилмоқда.

Ачинарлиси, ҳар бир келиб тушган мурожаат юзасидан муаллиф истиқомат қилувчи туман (шаҳар) ҳокими билан ўтказилган суҳбатда турар жой билан таъминлаш учун маблағлар йўқлиги (етишмаслиги)ни важ қилиб келтирмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар